Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эронда жиддий йўқотишлар бор

Спорт

image

Бугун, 25 март куни бўлиб ўтадиган Эрон-Ўзбекистон ўйинини форслар таркибида Розбеҳ Чешми, Муҳаммад Моҳеби каби футболчилар ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Varzesh3” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, “Истиқлол” клуби ҳимоячиси Розбеҳ Чешми жароҳат сабаб 8-турни ўтказиб юборади. Футболчи машғулотлар вақтида мушакларини шикастлаб олган. Шунингдек, терма жамоа ҳужумчиси Меҳди Таремида ҳам жароҳат бор ва у ҳам катта эҳтимол Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

Форслар таркибида Муҳаммад Моҳеби 7-турда БААга қарши ўйинда олган сариқ карточкаси туфайли орттириб олган дисквалификация сабаб Ўзбекистонга қарши баҳсда майдонга тушмайди.

Маълумот ўрнида, Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бугун, 25 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Теҳрондаги баҳсда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун 200 нафар андижонлик мухлис учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳди Тареми Эрон-Ўзбекистон Розбеҳ Чешми Муҳаммад Моҳеби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг