Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

“Анжанлилар келди”. 200 дан ортиқ мухлис Теҳронга йўл олди (видео)

Спорт

image

Бугун, 25 март куни “Андижон” футбол жамоаси мухлислар клуби Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш учун Теҳронга учиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, Теҳрондаги Эронга қарши ўйинда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун 200 нафар андижонлик мухлис йўл олган.   

Қайд этиш жоиз, бу Андижон халқаро аэропорти таъмирдан чиққанидан сўнг илк халқаро парвоз бўлди.

Маълумот ўрнида, Эрон-Ўзбекистон баҳси бугун, 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Эронга қарши ўйинда кўк либосда ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Эрон-Ўзбекистон мухлислар клуби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг