Ўзбекистондаги метан “заправка”лар вақтинча ёпилди

Жамият

image

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли бугун, 4 март куни соат 19:00 дан эртага, 5 март куни соат 10:00 гача метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошган. Шу боис магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан, бугун, 4 март куни соат 19:00 дан эртага, 5 март куни соат 10:00 гача республикадаги метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

табиий газ метан метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг