Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум бўлди

Sport

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2023 йилнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилинди. Рўйхатдан 6 нафар мураббий ўрин олган.

Мураббийлардан 3 нафари терма жамоаларда, яна  3 нафари эса Ўзбекистон чемпионати клубларида фаолият юритади.

Даъвогарлар рўйхати:

Самвел Бабаян (“Навбаҳор”);
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”);
Максим Шацких (“Пахтакор”);
Жамолиддин Раҳматуллаев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси);
Темур Кападзе (Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси);
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинганди. Даъвогарлардан 7 нафари хориж чемпионатларида, 5 нафари эса маҳаллий клубларда тўп тепади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends