Водий дербисида “Нефтчи”, Тошкентдаги қорли баҳсда “Навбаҳор” ғалаба қозонди

Спорт

image

Кеча 10 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувларига старт берилди. Кун доирасидаги баҳсларда “Нефтчи”, “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари ғалаба қозонди.

Фарғонада ўтган Водий дербисида Ислом Исмоилов бошқарувидаги “Нефтчи” Самвел Бабаян шогирдлари – “Андижон”ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Қашқадарёда ўтган баҳсда эса “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган турнинг марказий учрашувида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мезбон “Пахтакор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, бугун 11 март куни бўлиб ўтадиган учрашувларда “Сурхон” – “Бунёдкор”, “Локомотив” – “Қўқон 1912” ҳамда “Бухоро” – “Хоразм” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян “Навбаҳор” “Нефтчи”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг