Ўзбекистон ва бир қатор давлатларда Telegram ишламай қолди

Жамият

image

Бугун, 16 декабрь куни соат 18:20 лар атрофида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Telegram мессенжери номаълум сабабларга кўра ишламай қолди. 

Илова ишида айнан нима сабабдан узилишлар юзага келгани маълум эмас. QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, мессенжер МДҲ давлатлари – Россия ва Украинада ҳам ишламай қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни кечки соатларда Ўзбекистонда Telegram мессенжери билан боғлиқ муаммолар кузатила бошланганди.

Бу мамлакатдаги интернет тезлиги билан боғлиқ муаммо эмаслиги, балки носозлик Telegram ширкатининг ўзидан кузатилаётгани маълум бўлганди.

Маълумот ўрнида, Telegram мессенжери дунё миқёсида энг оммабоп мессенжер бўлиб, 2018 йилдаги маълумотларга кўра, унинг фойдаланувчилари сони 200 миллиондан ошган. Мессенжерга биргина АҚШ ва Германиядан келаётган даромад йилига 13 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

2018 йилдаги маълумотга кўра, мессенжердан фойдаланган россиялияликлар унга кунига ўртача 10-11 дақиқа вақт сарфлаган. Айни вақтда Россияда ушбу мессенжерни ишлатиш тақиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг