Тошкент ва бошқа катта шаҳарларда Telegram ишламай қолди

Технология

image

Бугун, 22 ноябрь куни кечки соатларда Ўзбекистон Telegram мессенжери билан боғлиқ муаммолар кузатила бошланди. Бу мамлакатдаги интернет тезлиги билан боғлиқ муаммо эмас. QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, носозлик Telegram ширкатининг ўзидан кузатилмоқда. 

Айни вақтда Тошкент, Москва, Берлин, Харьков, Одесса, Киев, Минск, Бишкек шаҳарларида кузатилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Telegram мессенжери дунё миқёсида энг оммабоп мессенжер бўлиб, 2018 йилдаги маълумотларга кўра, унинг фойдаланувчилари сони 200 миллиондан ошган. Мессенжерга биргина АҚШ ва Германиядан келаётган даромад йилига 13 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

2018 йилдаги маълумотга кўра, мессенжердан фойдаланган россиялияликлар унга кунига ўртача 10-11 дақиқа вақт сарфлаган. Айни вақтда Россияда ушбу мессенжерни ишлатиш тақиқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг