Ўзбекистонда маймун чечаги аниқландими? Отабеков жавоб берди
Жамият
−
23 Май 2022
28241Ўзбекистонда ҳозирга қадар маймун чечаги қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабековга таяниб хабар берди.
Отабековнинг сўзларига кўра, айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан келиб чиқиб, бу инфекциянинг мамлакатга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўриляпти.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маъуломотларига кўра, касаллик ҳозиргача 14 та давлатда қайд этилган. Хусусан, инфекцияни юқтирганлар сони 90 нафарга яқинлашгани айтиляпти. Қолаверса, қарийб 30 киши касалликка чалинганликда гумонланмоқда. Қолаверса, шу кунгача ўлим ҳолатлари рўйхатга олинмади.
Биздаги маълумотларга кўра, маймун чечаги деярли барча ҳолатларда ҳайвонлардан одамга юқади. Асосан эндемик ҳудудларга сафар қилган ва жониворлар билан мулоқотда бўлган кишиларда тасдиқланиши мумкин.”, дейди Нурмат Отабеков.
Мутахассислар фикрича, айнан маймун чечагига қарши эмлаш препаратлари мавжуд бўлмаса-да, бир қатор мамлакатлар оддий чечакка қарши вакциналар орқали бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Чунки икки вирус бир-бирига ўхшаш ва шу туфайли бундай вакциналар маймун чечагининг олдини олишда тахминан 85 фоизга самара бериши кутиляпти.
LiveБарчаси