Дунё бўйлаб янги касаллик авж олмоқда. ЖССТ фавқулодда ҳолат эълон қилди

Олам 22218
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, 21 июль куни бўлиб ўтган йиғилишида ЖССТ очилиш қўмитаси ушбу масала бўйича бир қарорга келган. Натижада маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинган.

Маймун чечаги эпидемияси Европадан ташқари, бутун дунё бўйлаб ўртача хавф туғдирмоқда. Европада эса хавфлилик даражаси юқори.

Унга кўра, дунёда маймун чечаги инфекциясининг 16 мингдан ортиқ ҳолати аниқланган.

Аввалроқ, Жаҳон саломатлик тармоғи коалицияси (World Health Network, WHN) маймун чечагини пандемия деб эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 697
Рейтинг: 3
t
×