Россия Ўзбекистон ва яна уч давлатга маймун чечагини аниқлайдиган тестлар берди
Олам
−
27 Июль 2022
7615Россия Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Турмкманистонга маймун чечагини аниқлаш учун “Вектор” давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган тест-тизимларини топширди. Бу ҳақда РИА Новости “Роспотребнадзор”га таяниб, хабар берди.
Аввалроқ идора “Вектор” маркази касаллик ҳолатларини аниқлаш учун тест тизимларини зудлик билан ишлаб чиқарганини, бугун эса бутун Россия бўйлаб синовдан ўтиш мумкинлигини маълум қилганди.
“Россия тест тизимлари “Роспотребнадзор” томонидан Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга етказилди. Бундан ташқари, “Роспотребнадзор” мутахассислари ҳамкор мамлакатлардан келган ҳамкасблар учун маймун чечагининг лаборатория диагностикаси усуллари бўйича махсус семинарлар ташкил қиляпти”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15