Осиё давлатларидан бирида маймун чечаги аниқланди

Олам

image

Японияда маймун чечаги инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, 30 ёшли токиолик эркак маймун чечаги юқтирган.

Шу муносабат билан мамлакат инфекция тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўришни бошлаган. Хусусан, тестлар, вакцина ва дори-дармонларни тайёрлашга киришилган.  

Япония Ташқи ишлар вазирлиги японларни маймун чечаги тарқалиши сабабли чет элга чиқишда эҳтиёт бўлишга чақирган. Яъни чет элга саёҳат қилишни режалаштираётган ёки аллақачон чет элга чиқаётган фуқаролар эҳтиёт бўлишлари керак, аммо саёҳатга чекловлар йўқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда 75 мамлакат ва ҳудудларда 16 000 дан ортиқ одам маймун чечаги вируси билан касалланган ва бешта ўлим ҳолати қайд этилган.

Аввалроқ, ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония маймун чечаги

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг