Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 89 фоизга етди
Жамият
−
21 Август 2020
13738Бугун, 21 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошиб, 37946 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
113 нафари Тошкент шаҳрида;
5 нафари Тошкент вилоятида;
3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 74 ёшли О.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 59 ёшли Г.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 367 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 33809 нафарга (89 фоиз) етди.
‼️Ҳозирда мамлакатда 3879 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15