Ўзбекистонда коронавирусдан яна икки бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан яна икки ўлим қайд этилди. Шу тариқа расман эълон қилинган қурбонлар сони 106 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. (аёл)да 14 июль куни иситма, ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган. Бемор инфекционист кўригидан сўнг “COVID-19”га шубҳа қилиниб, вилоят пульмонология ва фтизиатрия маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган. Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси  ўтказилган. 

Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир бемор, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшаган 62 ёшли Ж.Ш. (аёл)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор қандли диабет (II тип, инсулинга муҳтож шакли), бронхиал астма каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

20 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, унга ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган ҳамда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Аввалроқ, Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди. ССВ бу бўйича ҳозирча маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг