Коронавирусга чалинган Қонликўл тумани ҳокими вафот этди

Жамият 16484
image

Бугун, 24 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди. Бу ҳақда Қонликўл тумани ҳокимлиги хабар берди.

Даулет Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаган Толибаев узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 

Даулет Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

ЎзАнинг ёзишича, Даулет Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 701
Рейтинг: 3
t
×