Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2659 нафарга етди

Жамият

image
Нега Тошкентда беморлар кўп бўлса ҳам шаҳар “қизил“ рангда эмас? north_east

Нега Тошкентда беморлар кўп бўлса ҳам шаҳар “қизил“ рангда эмас?

Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида жами 23 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 27 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугун пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 976 нафарга етди.

Шунингдек, Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

Маълумот учун, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3355 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг