Тошкентлик аҳоли орасида 5 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 кишига ортиб, 3355 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида,  2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса мамлакатда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг