Нега Тошкентда беморлар кўп бўлса ҳам шаҳар “қизил“ рангда эмас?
Жамият
−
27 Май 2020
18054Нега бошқа ҳудудларда беморлар қолмаган бўлса ҳам “қизил“ рангда ва аксинча, Тошкентда беморлар кўп бўлса ҳам “қизил“ тоифадаги ҳудуд эмас? Бу саволга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
Нега беморлар қолмаган вилоятлар ҳалигача қизил ҳудудга киритилгану, Тошкентда касалланганлар сони кўплигига қарамай, сариқ ҳудуд деб эълон қилинган?
“Касалланиш бўйича статистика ҳар куни ўзгариб туради.
Ҳудудда ўтказилган полимераза-занжир реакцияли таҳлиллар сони, янги аниқланган касаллик ва тузалган беморлар сони ўзгаришига қараб ҳудудлар “ранги“ ўзгариши мумкин“, дейди Севара Убайдуллаева.
Тошкент шаҳрида касаллик аниқланиши ортса шаҳар “қизил ҳудуд“га айланиши мумкинми?
“Ҳа, агар карантин чоралари юмшатилганини тўғри тушунмасдан, бепарволикка йўл қўйилса ва шу ҳудудда касалланиш кўпайса “қизил“ ҳудудга ўтказилиб, карантин чоралари кучайтирилади“, дейди Севара Убайдуллаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри аҳолисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси