Эрталабки нохуш анъанага бугун чек қўйилди
Жамият
−
20 Апрель 2020
53456Бугун, 20 апрель соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1565 нафарни ташкил қилмоқда. Коронавирус юқтирганлар сони ўзгаришсиз қолди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган куннинг эртасидан бошлаб, мунтазам равишда соат 10:00 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар сони ортгани ҳақида хабар бериб келаётганди. Орадан бири ойдан ортиқ вақт ўтиб, илк бор соат 10:00 да янги беморлар аниқлангани ҳақида хабар берилмади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Тошкентда 94 нафар бемор даволанмоқда — уларнинг 29 нафарига пневмония ташхиси қўйилган, 4 нафарининг аҳволи оғир ва яна 1 нафари ўта оғир ҳолатда.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 83 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 194 бемордан 54 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 225 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси