Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 2950 нафарга етди
Жамият
−
21 Май 2020
6981Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 11 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) орасидан қайд этилди.
Ҳозирда мамлакатда 565 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2372 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси