Ўзбекистонда карантин ноябргача давом этадими?
Жамият
−
05 Апрель 2020
73003Ўзбекистонда 3 ҳафтадирки давом этаётган карантин режими қачон тугаши борасида ижтмиоий тармоқларда турли маълумотлар тарқаляпти. Бу тартиб ноябрь ойигача ҳам давом этиши мумкинлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бу хабарларга муносабат билдирди.
“Бу каби башоратларни тез-тез учратяпмиз. Улар шу даражада хилма-хилки, ҳатто минг йил, бир ярим минг йил коронавирус тарқалишини башоратчилар айтиб кетган экан, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. "Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди" деган мақол бор, бутун дунё ушбу инфекцияга қарши курашаётган экан, демак ушбу муддат узоққа чўзилмайди”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 298 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь