Ўзбекистонда Қозоғистон вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин
Жамият
−
05 Март 2021
2682Қозоғистон ўзининг коронавирсга қарши QAZCOVID-IN нофаол вакцинасини Ўзбекистондаги корхоналарда ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ўзбекистон ССВ раҳбари Абдуҳаким Ҳожибоев билан учрашувда шундай таклиф билдирди.
“Эпидемияга қарши курашишда ҳамкорликни фаоллаштириш, бундай вазиятларда тезкор жавоб қайтариш борасида ўзаро самарали ҳамкорлик тузиш, шунингдек, мана шундай эпидемиологик вазиятларда доимий ахборот алмашиш ва уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ўтказишни йўлга қўйишни таклиф қиламиз”, деди А.Цой.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишмоқда.
Кеча, делегация аъзолари Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бўлиб, коронавирусни даволаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси билан танишганди.
Маълумот учун, Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь