“Ўзбекистонда қойилмақом уикэнд ўтказдим” – Рой Жонс

Спорт 5062
image

Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс Тошкентда ўтган GFC-20 мусобақасига ташрифи, амалдаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашувидан олган таассуротларини маълум қилди.

“Ўзбекистонда ММА мусобақасида собиқ, амалдаги ва бўлажак спорт юлдузлари билан қойилмақом уикэнд ўтказдим. Ҳабиб ва унинг отаси билан учрашганим ажойиб бўлди”, деган собиқ чемпион ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, GFC мусобақаси Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида 12 жанг ўтказилди. Мусобақанинг асосий жангида UFC чемпионининг қариндоши Умар Нурмуҳамедов аргентиналик Брайан Гонсалес билан жангда GFC унвонини ҳимоя қилди.

Мусобақадан аввал ўтказилган Матбуот анжуманида Ҳабиб Тошкентда жанг ўтказишга тайёрлигини, фақат Ўзбекистон ММА ассоциацияси UFC билан келишиши кераклигини айтиб ўтди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 2.9
t
×