Машҳур рэпер Рой Жонс билан жанг қилади
Спорт
−
05 Июль
2040Рэпер ва кикбоксинг бўйича Европа вице-чемпиони, Жиган номи билан танилган Денис Устименко-Вайнштейн Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори ва бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс билан спарринг жангида қатнашади. Бу ҳақда “Sport24.ru” сайти хабар берди.
Манбага кўра, жанг Москва спорт кунини нишонлаш доирасида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кўргазмали жанг олдидан машқ марафони зонасида кичик Рой Жонсдан фитбокс бўйича оммавий мастер-класс ўтказилади.
“Жанг осон бўлмайди, ахир, мутлақ чемпион менга қарши жанг қилади. Аммо етти ёшдан бошлаб қўлларимни кўтариб, бокс билан шуғулланганим бежиз эмас, сўнгги ой эса тўлиқ тайёргарликка ўтдим. Ғалаба қозониш имконияти бор, чунки Рой энди ўзининг энг юқори чўққисида эмас. Рақибимни ўрганиш ва унинг техникасини билиш учун жангдан олдин мен унинг “Лужники”да бўлиб ўтадиган маҳорат дарсига бораман”, дейди Жиган.
Жиган ва кичик Рой Жонс ўртасидаги жанг 6 июль куни “Лужники”да Москва спорт байрами саҳнасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь