Ҳозир фақат Усик Фюрини енга олади – Рой Жонс

Спорт

image

Тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Рой Жонснинг фикрича, британиялик Тайсон Фюри билан баҳсда фақат украиналик Александр Усик ғалаба қозона олади.

“Оғир вазнда ғалабага эришиш жуда қийин. Тайсон Фюри ҳали ҳеч кимдан мағлуб бўлгани йўқ, ҳозир уни фақат Усик мағлуб қила олади, дея оламан. Уайлдернинг зарбаси кучлироқ, аммо Фюри ва Усик ақллироқ боксчи ҳисобланади. Шу билан бирга, Фюри ҳам жуда катта жуссага эга, бу унга устунлик беради. Шундай экан, ҳозир Фюри ва Усик биринчи ўринда, Жошуа, Уайлдер ва хитойлик боксчи (Чжан Чжилей) эса бир поғона пастда”, дейди Жонс.

Матбуотда анчадан буён Усик ва Фюри ўртасидаги жанг ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўляпти, бироқ томонлар ҳанузгача бўлажак жангнинг барча шартлари борасида келиша олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рой Жонс Александр Усик Тайсон Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг