Бокс афсонаси Рой Жонс Тошкентга келади (видео)

Спорт

image

Америкалик афсонавий боксчи, турли вазн тоифаларида жаҳон чемпиони Рой Жонс Тошкентга келадиган бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 55 ёшли Жонс май ойида Ўзбекистонга келади. У Маҳмуд Муродовга тегишли Муродов профессионал лигасининг (МПЛ) 9-турнирида фахрли меҳмон сифатида иштирок этади.

МПЛ турнири 11 май куни Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилади. Ҳозирча мусобақада иштирок этувчи жангчилар номи эълон қилинмаган. 

Таъкидлаш жоиз, бу Ройнинг Тошкентга биринчи марта келиши эмас. У 2019 йил ноябрь ойида пойтахтда ўтказилган GFC-20 мусобақасида ҳам меҳмон бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Маҳмуд Муродов Рой Жонс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг