Ўзбекистонда қотилликда гумонланиб, 21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Июль 2023
16650Қозоғистондан 2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак, Россиядан эса 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирилаётган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
"2023 йилнинг 6 ойи мобайнида Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати ва унинг қуйи тизими жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 344 кишини ушлади", дейилади хабарда.
Хусусан, 2002 йилдан буён қидирувда бўлган 48 ёшли Х.Ш. (Ангрен шаҳрида яшаган) Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. У Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланган.
Худди шу ва 164-модда (Босқинчилик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 2015 йилдан буён Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган 40 ёшли Р. П. эса Россия ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда тутилиб, Ўзбекистонга жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятида яшовчи шахс қўлга олинганди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган эди.
Акобир Сайидов