Ўзбекистонда қанча талаба ўқиётгани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Айни дамда Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд талаба олий таълим муассасаларида ўқимоқда. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Айтилишича, Ўзбекистондаги жами 211 та олийгоҳда тахминан 1 млн 200 минг нафар талаба таҳсил олади. Айни дамда иккинчи ва ундан юқори курсда 950 минг, биринчи курсда эса 250 минг нафар талаба ўқимоқда.

“Талабаларга 39 533 нафар профессор-ўқитувчилар дарс беради. Олийгоҳларнинг ўртача илмий салоҳияти 39,8 фоизни ташкил этади”, дейилади хабарда.

Эслатиб, ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар учун қандай номли стипендиялар берилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made