Талабалар учун номли стипендиялар рўйхати янгиланди

Жамият

−

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун номли стипендиялар рўйхати янгиланди. Бу жорий йилнинг 10 август куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги фармоннинг 2-бандида назарда тутилган.

Унга кўра, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” (кўпи билан 25 фоизи “яхши”) бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда – юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилди:

  • техника йўналишларида – Беруний;
  • тиббиёт йўналишларида – Ибн Сино;
  • гуманитар йўналишларда – Навоий;
  • тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида – Камолиддин Беҳзод;
  • табиий йўналишларда – Улуғбек;
  • кинематография йўналишида – Худойберган Девонов;
  • тарих ва география йўналишларида – Бобур;
  • жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида – Паҳлавон Маҳмуд;
  • Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида – Имом ал-Бухорий;
  • Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида – Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов;
  • барча йўналишларда – Ислом Каримов номли.

Фармонда белгиланишича:

  • Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;
  • Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;
  • Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
  • Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
  • Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
  • Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
  • Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг