Ўзбекистонда дарахт кесиш учун мораторий муддати узайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш учун ўрнатилган мораторийни 2021 йил охиригача узайтириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Бу ҳақда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида белгиланган.

Лойиҳада мораторийни узайтириш кенг жамоатчилик таклифи экани таъкидланган.

Унга кўра, республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддатини 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

Шунингдек, ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли (ёши 5 ёшдан ва баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган) кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбуриятини киритиш.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш тартибини қайта кўриб чиқиб, табиатни қайта тиклашга қаратилган компенсация механизмларини кенг жорий этади.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт мораторий

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг