Ўзбекистонда бугун коронавирусдан соғайганлар 36 нафарни ташкил қилди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятида жами 21 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, жами 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Маълумот учун, эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 110 нафар, Хоразмда 210 нафар, Бухорода эса 433 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун 36 нафар бемор соғайиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2076 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2596 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 509 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг