Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2600 нафарга яқинлашди

Жамият

image

2020 йил 13 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2596 (+28) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бугун кун давомида қайд этилган 49 нафар янгидан касалланиш ҳолатларининг 22 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. 

Айни пайтда мамлакатда даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда. Қолган барча беморларга шифокорлар томонидан стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2055 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made