Ўзбекистонда бир суткада қарийб 500 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
14 Июль 2021
6122Кеча, 13 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 кишида коронавирус, 300 нафардан ортиқ кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 491 нафарга ортиб, 117 409 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 32 нафари Андижон вилоятида;
- 21 нафари Бухоро вилоятида;
- 52 нафари Жиззах вилоятида;
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 12 нафари Навоий вилоятида;
- 45 нафари Наманган вилоятида;
- 32 нафари Самарқанд вилоятида;
- 20 нафари Сирдарё вилоятида;
- 31 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 29 нафари Фарғона вилоятида;
- 10 нафари Хоразм вилоятида;
- 57 нафари Тошкент вилоятида;
- 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар;
- Бухоро вилоятида 19 нафар;
- Жиззах вилоятида 99 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар;
- Навоий вилоятида 12 нафар;
- Наманган вилоятида 45 нафар;
- Сирдарё вилоятида 28 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 74 нафар;
- Фарғона вилоятида 48 нафар;
- Хоразм вилоятида 20 нафар;
- Тошкент вилоятида 37 нафар;
- Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112546 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда жами қўлланилган вакциналар қарийб 5 миллион дозага етди. Жорий йилнинг 12 июль ҳолатига кўра, мамлакатда тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.