Ўзбекистонда бир кунда иккинчи марта ер силкиниши кузатилди

Жамият

image

Бугун, 11 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:10 да (11.10.2022 йил, Гринвич бўйича 08:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. 5,2 балл магнитудали зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда, 15 километр чуқурликда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

•    Сурхондарё вилоятида 3 балл, 95 км.
•    Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.

Аввалроқ, 11 октябрь куни соат соат 04:23 да Афғонистонда зилзила қайд этилгани, унинг таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг