Ўзбекистонда кучли ер силкиниши сезилди

Local

−

image

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 18:37 да юз берган. Магнитудаси 6,8, чуқурлиги 224 км. Зилзила эпицентри  Тошкентдан 499 км жанубий-шарқда жойлашган Афғонистоннинг Бадахшон вилояти. Координаталари: 36,84 даража шимолий кенглик, 70,19 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхандарё вилоятида 4-5 балл, 261 км; 
  • Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км;
  • Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км;
  • Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км;
  • Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км;
  • Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км;
  • Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км;
  • Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км;
  • Тошкент вилоятида 2-3 балл, 495 км;
  • Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км;
  • Навоий вилоятида 2 балл, 554 км;
  • Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends