Ўзбекистонда банкоматларнинг комиссия тўлови ошдими? 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бугундан бошлаб банкоматлардан нақд пул ечиб олишда 1 фоизлик комиссия пули 1,5 фоизга ошгани ҳақида хабарлар ва буни “исботловчи” “Ўзсаноатқурилишбанк”га тегишли банкоматдан пул ечилгани тасвирланган расм тарқалди. QALAMPIR.UZ бунга аниқлик киритиш мақсадида Марказий Банк матбуот котиби Акмал Назаров билан боғланди. 

"Ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмас. Одатда халқаро тўлов карталаридан нақд пул ечиб олингандагина, комиссия тўлови нисбатан юқори бўлиши мумкин", дейди Акмал Назаров. 

“Ўзсаноатқурилишбанк” Ахборот хизмати ҳам вазиятга муносабат билдирди. 

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳаллий (Uzcard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоизни, халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоизни ташкил этади. Ушбу тарифлар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023 йил 26 августдаги Бошқарув қарори билан тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда комиссия миқдорини ошириш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган”, дейилади хабарда.

QALAMPIR.UZ банкоматларнинг комиссия пулини текшириб кўрди ва у ўзгармагани, олдингидек 1 % эканининг гувоҳи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

банкомат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг