Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинчалик ёпилиши мумкин

Local

image

Ўзбекистонда кутилаётган аномал иссиқ ҳаво сабабли боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълум қилди.
 
Унинг билдиришича, вазирлик мазкур масала юзасидан ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” агентлиги билан мулоқот олиб борган. Ҳокимликлар шароитдан келиб чиқиб, тегишли чоралар кўриши белгиланган.
 
Қайд этилишича, кун жуда исиб кетганда боғчаларни вақтинча ёпиш кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудудий бўлимлар ўз шароитини ўрганиб чиқади. Кейин шунга қараб қарор қабул қилинади. Агар қайсидир ҳудудда боғчалар ёпилса, бу ҳақда эълон берилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача жазирама кучайиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 44 даражагача кўтарилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Жазирама сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирама ёз кунларида аҳолига иссиқ об-ҳаво таъсиридан ҳимояланиш ва саломатликка эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, жазирама сабабли Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва яна 8 туманидаги боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилиши белгиланди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends