Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп танлаётган ОТМ қайси?

Бу қизиқ

image

Бугун, 24 июнь соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 138 331 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Улардан 82 284 нафари жорий йил мактаб, коллеж ва лицейларни битирган ёшлардир. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Рўйхатдан ўтганлар таълим шакли бўйича қуйидагича таснифланган:

•    кундузги – 95 044 нафар;
•    сиртқи – 41 240 нафар;
•    кечки –  2 047 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

•    Тошкент шаҳри – 38 565 нафар;
•    Aндижон вилояти – 16 504 нафар;
•    Самарқанд вилояти – 15 642 нафар;
•    Сурхондарё вилояти – 9124 нафар;
•    Фарғона вилояти – 8609 нафар;
•    Наманган вилояти – 8522 нафар;
•    Тошкент вилояти – 7597 нафар;
•    Қашқадарё вилояти – 6676 нафар;
•    Жиззах вилояти – 5170 нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикаси – 4846 нафар;
•    Сирдарё вилояти – 4733 нафар;
•    Бухоро вилояти – 4295 нафар;
•    Хоразм вилояти – 4115 нафар;
•    Навоий вилояти – 3933 нафар.

Тиллар кесимида:

•    ўзбек тилида –119 706 нафар (86,5%)
•    рус тилида – 15 778 нафар (11,4 %)
•    қорақалпоқ тилида – 2390 нафар (1,7%)
•    бошқа тилларда – 457 нафар (0.3%).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Aндижон давлат университети – 9 456 нафар;
▪️ Самарқанд давлат университети – 8 578  нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 5 878 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 5 806 нафар; 
▪️ Термиз давлат университети – 5 762 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абитуриент

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг