Ўзбекистонда 9 фоиз бола етарлича овқатланмайди – UNICEF

Жамият

image
UNICEF фавқулодда операция учун рекорд даражада маблағ сўради north_east

UNICEF фавқулодда операция учун рекорд даражада маблағ сўради

UNICEF миллиардлаб болаларни қийнаётган муаммо ҳақида маълумот берди north_east

UNICEF миллиардлаб болаларни қийнаётган муаммо ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда охирги йигирма йил давомида репродуктив ёшдаги (15-49 ёшда) ва ҳомиладор аёллар овқатланишининг умумий аҳволи яхшиланганлиги кузатилди. Бу ҳақда UNICEF`нинг Ўзбекистонда болалар саломатлиги ва таълими ҳақида тақдим этган ҳисоботида қайд этилган.

Ўзбекистонда янги туғилган болалар ўлимининг кўпчилиги 2018 йилда қайд этилган янги туғилган ўлимларнинг тахминан 32 фоиз, онанинг ҳомиладорликдан олдинги соғлиғи, биринчи навбатда овқатланиш ва юқумли касалликлар билан боғлиқ.

Қайд этилишича, фарзанд кўриш ёшдаги аёллар ҳануз тўғри овқатланишга эришолмаяптилар: ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг қарийб 20 фоизи анемияга чалинган; ҳомиладор бўлмаган репродуктив ёшдаги аёлларнинг тахминан атиги 40 фоизи минимал диета меъёрларига жавоб беради ва ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг деярли ярмида фолат танқислиги мавжуд. 

Фолат танқислиги шаҳар ҳудудларида яшовчи аёлларда кўпроқ кузатилади ва вилоятлар орасида фолат танқислиги тарқалганлигида катта тафовутлар мавжуд: Хоразмда 22,9 фоиздан Фарғонада 58,8 фоизгача. Ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг тахминан беш нафаридан бирида В12 витамини танқислиги қайд этилади. Ҳомиладор аёлларнинг овқатланишида ҳам муаммолар мавжуд: ҳомиладор аёлларнинг қарийб учдан бир қисми анемиядан азият чекадилар ва бундай ҳолат ЖССТнинг таснифига кўра, жамоат соғлиқни сақлаш тизимининг ўртамиёна муаммоси сифатида эътироф этилади; ҳомиладор аёлларнинг ярмигина минимал мақбул диета хилма-хиллигига амал қилади ва бундай аёлларнинг ҳар ўн нафаридан биригина тавсия этиладиган А витаминли қўшимчаларни, ҳар уч нафаридан биригина поливитаминли таблеткаларни қабул қилади.

Мавжуд маълумотлар Ўзбекистонда бола парваришини таъминлайдиган кўпгина шахслар болалар касалликлари юзага келганда хатар аломатларини тўғри аниқлай олмаслигини кўрсатмоқда: 2006 йилда ўтказилган MICS тадқиқотига мувофиқ, болани парваришлайдиган барча шахсларнинг ўрта ҳисобда фақат 15 фоизигина хатар аломатларини аниқлай оладилар (Фарғона вилоятида атиги 3 фоиз, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида – 6 фоиз). 

Миллий эмлашлар календарига мувофиқ эмлаш билан қамраб олинганлик тўғрисида тақдим этилган маълумотлар қамров даражаси деярли умумий эканлигини (99 фоиз) кўрсатади. Шунга қарамасдан, 2018 ва 2019 йилларда қизамиқнинг бирдан авж олиши иммунизация қамрови талаб даражасида бўлмаганлиги ва дориларнинг кейинги дозалари ўз вақтида берилиши юзасидан ташвишланишга сабаб бўлмоқда. Қизамиққа учраганлик тасдиқланган ҳолатларининг аксарияти Қашқадарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида содир бўлди.

5 ёшгача бўлган болалар овқатланиши амалиёти кейинги икки ўн йилликда яхшиланган бўлса-да, чақалоқлар ва болаларни овқатлантириш масаласи ҳануз яхшиланишни талаб этади: 6 ойликкача бўлган болаларнинг атиги 50 фоизи фақат кўкрак сути билан боқилади; 5 ёшгача бўлган болаларнинг учдан бир қисмигина минимал даражада мақбул турли озуқалар билан таъминланади ва уларнинг фақат 5 фоизгагина минимал даражада мақбул овқатлар рациони берилади.

Бундан ташқари, болалар орасида микроэлементлар танқислиги кенг тарқалган: болаларнинг 15 фоизи анемиядага чалинган, ушбу ёшдаги болаларнинг 50 фоиздан ортиғи темир етишмовчилиги ва 6 фоизида А витамини танқислиги аниқланган. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги болаларнинг 9 фоизи сурункали етарлича овқатланмаслик аломатларига эга (ўсишдан орқада қолиш) ва 2 фоизи ўткир дара жада етарлича овқатланмаслик белгиларини намоён қилади (озгинлик )


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг