Ўзбекистонда 5 та ОТМга ҳужжатларни ДХМ орқали топширилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассассасига ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин қилиб белгиланди. Бу ҳақ Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Қуйидаги ОТМларга ДХМнинг исталган бўлимидан ҳужжат топшириш мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

Айтганча, ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилди.

Натижада — мамлакатнинг 7 мингдан зиёд оилалари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолишди.

Мутахассисларнинг ўртача ҳисобига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ОТМларга ҳужжатларни топширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида айнан шунча маблағлар оилалар бюджетида сақлаб қолинган.

Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилди — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар қисқартирилди. 

Бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:

- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);

- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон қабул ДХМ

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг