Ўзбекистонда 3 ҳоким ва 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда 3 нафар ҳоким ва уч нафар мансабдор қонун билан тақиқланганига қарамай, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Агентлик томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда олти нафар мансабдор, жумладан уч нафар ҳоким, бир нафардан агентлик, қўмита ва унитар корхона раҳбарлари тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари экани аниқланган. 

Хусусан: 

•  Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова “Сабина Иссиқ Нонлари 777” ва “Кўмир Саноати” МЧЖлар;

•  Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев “Zarafsjan Golden Group” ва "Zarafshon Grand Invest"  МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

•  Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

•  Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов “Total Oil” МЧЖ;

•  “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Дилшод Сариходжаев “Мусаммо” МЧЖ;

•  Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Баҳром Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётгани маълум бўлган. 

Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилаётгани билдирилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 9-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмаслиги қайд этилган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”нинг 13-бандида давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслиги белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик ҳоким мансабдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made