Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги раҳбар сайланди

Sport

image

Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бунгача ушбу лавозимда “Ўзбекнефтгаз” раҳбарларидан бири Баҳодир Сиддиқов ишлаб келаётганди. Эндиликда Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбари лавозимида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин президент Шавкат Мирзиёев спорт соҳасига бағишланган йиғилишда енгил атлетикада 48 та дастур бўлсада, сўнгги Олимпиадада бор-йўғи 5 та лицензия қўлга киритилганини танқид остига олганди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends