Ўзбекистон вакцина захираси бўйича МДҲ мамлакатлари орасида етакчи бўлди

Жамият 4509
image

Ўзбекистонда аҳолининг 88,7 фоизини эмлашга етадиган вакцина бор. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси маълум қилди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон бундай натижага COVAX дастури доирасида ва бошқа икки томонлама шартномалар асосида вакцина харид қилиш орқали эришган. Бу МДҲдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. 

Канада (412 фоиз), АҚШ (211,5 фоиз), Австралия (325,5 фоиз), Швеция (273,7 фоиз) аҳолисининг вакцина билан таъминланганлик даражаси бўйича етакчилик қилмоқда. Энг паст кўрсаткич эса Туркманистон (0,5 фоиз) ва Беларусда (13,1 фоиз) кузатилган. 

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистонда аҳолисининг 70 фоизини эмлашга етарли вакцина бўлса, Тожикистонда аҳолининг 48,0 фоиз, Қирғизистонда 37,3 фоизини эмлаш учун етарли вакцина бор. 

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолисининг 5 408 959 нафарини (28,44 фоиз) эмлаган. Мамлакатда 3 799 879 киши (19,98 фоиз) тўлиқ эмланган. Қирғизистонда 461 947 киши (6,96 фоиз) эмланган, 117 311 киши (1,77 фоиз) эса тўлиқ вакцина олган. Тожикистонда 462 542 киши (4,73 фоиз) эмланган бўлса, 29 524 (0,30 фоиз) киши эса тўлиқ эмланган. 

Аввалроқ, Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар бергандик. 

Жорий йилнинг 30 июль куни  Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинганди. 

Ўзбекистон жорий йилнинг 1 ноябрига қадар аҳолининг 70 фоизини эмлашни режалаштирмоқда. 

 Кеча, 2 августда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 327 628 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Айни кунгача жами 8 009 376 доза вакцинадан фойдаланилган. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 232 807 нафарни ташкил қилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×