Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди
Жамият
−
31 Июль 2021
7433Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) хабар берди.
“РФПИ ва Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика ишлаб чиқарувчиларидан бири — “Jurabek Laboratories” Россиянинг коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси биринчи партияси ишлаб чиқарилганини эълон қилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакцина мамлакатда коронавирусга қарши аҳолини эмлаш дастурини амалга ошириш учун ишлатилади”, дейилади жамғарма хабарида.
Жорий йил февраль ойида Ўзбекистонда фойдаланиш учун сертификатланган “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида Россия ва Ўзбекистон расмийлари май ойида келишиб олганди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни Россия Президенти Владимир Путин билан бўлган суҳбатда ҳам ушбу мавзу тилга олинганди.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ шаҳрида бўлганида “Jurabek laboratories” қўшма корхонасига ҳам ташриф буюрган эди. Бугун Россиянинг “Спутник V” вакцинаси айнан шу корхонада ишлаб чиқарилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги кунга келиб, “Спутник V” вакцинаси умумий аҳолиси 3,7 миллиарддан ортиқ бўлган 69 мамлакатда рўйхатга олинган.
LiveБарчаси