Президент вакцина ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган корхонага борди
Жамият
−
29 Июль 2021
6192Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида бўлиб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўргани ҳақида хабар бергандик.
Қайд этиш керакки, давлат раҳбарининг эндиги ташрифи Олмалиқ шаҳридаги “Jurabek laboratories” қўшма корхонасига бўлди. Президент ушбу корхонанинг фаолиятини кўздан кечирди.
Корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бу ерда GLP лабораторияси мавжуд, халқаро GMP стандарти жорий этилган.
Корхона томонидан 300 турдан ортиқ дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган. 15 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бугунги пандемия даврида жуда муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин каби дорилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Биотехнологиялар соҳасида моноклониал антитаначалар туридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион долларлик янги лойиҳага киришилган.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Давлат раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда август ойидан Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакциналарини ишлаб чиқариш бошланади. Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда яна Хитойдан импорт қилинаётган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқариш яқин орада йўлга қўйилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь