Шавкат Мирзиёев ОКМКда қарийб 5 млрд долларлик лойиҳани кўздан кечирди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ ва ерости конлари, металлургия ва цемент заводлари, кенг қамровли инфратузилма объектларини бирлаштирган улкан саноат мажмуасидир. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи мазкур комбинат ҳиссасига тўғри келади. Охирги йиллардаги эътибор натижасида янги конлар топилиб, ишлаб чиқариш ҳажми янада оширилмоқда.

“Ёшлик-1” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси шулардан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ бошланган ушбу лойиҳанинг қиймати 4 миллиард 894 миллион доллар.

Давлат раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳудуди 11 минг гектар бўлган мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилади. Шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади.

Лойиҳа доирасида ўтган 4 йилда замонавий геологик тадқиқотлар, конда 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилган. Бунинг учун умумий қиймати 415 миллион доллар бўлган 570 дан зиёд махсус техникалар жалб этилган.

Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ОКМК

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг