Мирзиёев Путин билан Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилди

Жамият

image_2021-07-24_17-01-47

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар бергандик.

Суҳбат аввалида Россия Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. 

Шунингдек, икки давлат раҳбари Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватларни тез фурсатда ишга тушириш муҳим эканини таъкидлади. 

Бундан ташқари, етакчилар минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистон бўйича юзага келаётган вазият хусусида ҳам фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июль куни Президент Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқиб, барчани вакцина олишга чақирди.

Маълумот ўрнида, шу кеча кундузда Ўзбекистонда уч хил: Россиянинг “Спутник V”, Британиянинг AstraZeneca, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан эмланиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. 

Улардан: 

•  370 минг дозаси “Спутник V”;
•  710 минг дозаси AstraZeneca;
•  8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир. 

Хитойдан импорт қилинаётган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқариш яқин орада Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг