Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқди (видео)

Жамият 35238
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқди.

“Фурсатдан фойдаланиб халқимизга мурожаат қилмоқчиман. Азиз халқимизга, нуронийларимизга, фарзандларимизга, ҳаммага жуда эҳтиёт бўлайлик. Пандемия яна ўзини нималарга қодир эканини кўрсатяпти. Бу кўринмас душман биз билан жуда катта кураш олиб боряпти. Шунинг учун вакцинация, вакцинация ва яна бир марта вакцинация”, дейди Мирзиёев. 

Давлат раҳбари мурожаат сўзида давом этар экан вакциналарни олиб келиш осон бўлмаётганини таъкидлади. 

“Жуда катта машаққатлар билан биз вакциналарни олиб келяпмиз. 4 август куни яна 3 миллион янги доза Америкадан келадиган бўлди. Мана 2,5 миллон доза вакциналаримиз бор. Лекин одамларимиз вакцинага ишонмаяпти. Жуда катта йўқотишлар бўляпти ораларимизда. Мана шу тартибимиз, интизомимиз, ҳар биримизнинг соғлиғимизга эътибор қилишга яна бир бор даъват қилмоқчиман. Бефарқ бўлмайлик. Кўринмас душман ёнимизда юрибди. Мана кўряпсизлар, шифохоналаримиз тўлиб кетди яна. Оғир келди пандемия ва қачон тугайди, нима қилади, ҳеч ким билмайди”, дейди Президент Ўзбекистон халқига қилган мурожаати сўнгида.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 775
Рейтинг: 3.1
t
×