Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

Жамият 3815
image

Бугун, 21 июль куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

•  27 мартда — 1 миллион доза;
•  27 апрелда — 1 миллион доза;
•  18 майда —  1 миллион доза;
•  19 майда —  500 минг доза;
•  10 июнда — 1 миллион доза;
•  29 июнда — 1 миллион доза;
•  30 июнда — 1 миллион доза;
•  20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, мамлакатдаги жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. 

Улардан: 

•  370 минг дозаси "Спутник V";
•  710 минг дозаси AstraZeneca;
•  8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 5 миллион 803 255 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 миллион 23 425 нафар фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3.1
t
×