Ўзбекистон ва Покистонни боғловчи темирйўл қурилади
Жамият
−
02 Январь 2021
9280Покистон Ўзбекистон ва Афғонистон билан Трансафғон темирйўл лойиҳаси учун халқаро молия институтларидан 4,8 миллиард доллар кредит жалб қилиш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади.
Темирйўл алоқаси Афғонистон орқали Покистон ва Ўзбекистонни боғлайди.
Покистон Бош вазирининг савдо ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд Ҳукумат раҳбари Имрон Хон мамлакат номидан мегалойиҳани имзолаганини маълум қилди.
Мазкур баёнотни имзолашда Ўзбекистон Транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов ҳам иштирок этган. Аввалроқ баёнот Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан ҳам имзоланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь