Покистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
14 Март 2023 3564 1 дақиқа
Кеча, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Бахтиёр Саидов Покистон элчиси Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиғининг нусхасини қабул қилиб олган.
Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқалари, минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган. Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март